Қўшни хонадондаги кишида вирус аниқланса, қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида мутахассис маълумот берди

АОКА ҳузуридаги штабда 31 июль куни коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келган бир неча саволларга жавоб қайтарилган.

Кадр: YouTube

Жумладан, қўшни хонада ишлайдиган ёки қўшни хонадонда яшайдиган одамда короновирус ташхисланганда кандай йўл тутиш кераклиги бўйича маьлумот берилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бу фуқароларни карантин тартиблари ва

— қўлларни тез-тез совун билан узоқ муддат ювиш ва уйдан ташқарида антисептик воситалар билан дезинфекция қилиш;

— томоқни кунига 6-8 мартадан кўп чайиш, мойчечак дамламаси, хлорфиллипт, туз эритмаси ва шунга ўхшаш тузли эритмалар билан;

— кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш–лимон чой, малина, наъматак, асал чойлар ичиш ва регидрон суюклигини қултумлаб ичиб туриш;

— хоналарни доимий равишда нам тозалов ишларини олиб бориш ва кунига 3-4 марта шамоллатиш, кунига 1 марта исириқ тутатиш каби шахсий гигиена қоидаларига янада кўпроқ риоя қилишга ундаши керак.

«Шу ўринда, агарда сиз бу беморлар билан контактда бўлган бўлсангиз, поликлиника шифокорига хабар беришингиз керак. Шу билан бирга, агарда маълум бир муддатда шамоллаш аломатлари пайдо бўлса,  ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш ва шифокор тавсияларига тўлиқ риоя қилиш лозим», — дейди коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева.

Aввалроқ вирус совуқ ва намгарчиликда тез тарқалаши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Комил Aлламжонов коронавирус вакцинаси Ўзбекистонга 2021 йилда ҳам етиб келмаслиги мумкинлигини, иммунолог-инфеционист Aзиза Хўжаева кучли карантинга эмас, беморларга шароит яратишга аҳамият бериш кераклигини таъкидлагани маълум қилинган.

Янгиликлар