«Уммон» гуруҳи вакили Шоҳруҳ санъатни тарк этгач, исмини ўзгартирди

«Уммон» гуруҳининг собиқ хонандаси Шоҳруҳ Исамуҳаммедов ўзининг исмини Юсуфга ўзгартирди. Бу ҳақда у Instagram story’сида маълум қилган.

Фото: Instagram/@shoxrux_ummon_

Instagram кузатувчиларидан бири ундан исмингизни ўзгартириш ниятингиз борми, деб савол қолдирган.

«Жуда кўп келибди шу савол. Ҳа, исмим ўзгарган, Юсуф деб чақиришингиз мумкин», – деб жавоб берган.

Шунингдек, Шоҳруҳ Instagram’даги шахсий саҳифасида исмини Юсуфга ўзгартириб қўйган.

Скрин: Instagram/@shoxrux_ummon_

Аввалроқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Шоҳруҳ санъатни тарк этганини маълум қилганди. Шоҳруҳ Aллоҳ йўлида қўшиқ айтиш ва санъатни тарк этганини айтиб ўтган.

Шунингдек, хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram саҳифасида шариатга мос келмагани учун санъатдан воз кечгани ҳақида видео жойлаган эди. Унда Жаҳонгир Отажонов мухлисларидан барча мусиқаларини ўчириб ташлашини ҳам сўраганди.

Маълумот учун, бу ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Аллоҳ йўлида санъатни тарк этиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Бунга қадар актёрлар Фарруҳ Соипов ва Шерзод Бин, хонанда Сардор Раҳимхон ҳам санъатни тарк этганини маълум қилган.

Шоу-бизнес