Uzum Market фойдаланувчи офертасида акциялар қоидаларини янгилади
2025 йил 16 октябрдан Uzum Market’да акция қоидаларига шаффофлик ва қулайликни оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатнинг янгиланган таҳририда харидорлар ва сотувчиларнинг промо-тадбирларда иштирок этишини тартибга солувчи шартларга аниқлик киритилди. Хусусан, «Акция иштирокчилари» бўлимига янги 3.4-банд қўшилди, унда олувчининг акцияда иштирок этадиган товарлар сони чекланган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш мажбурияти мустаҳкамланди.
Шунингдек, 4.5-банд кенгайтирилди, унга кўра, эндиликда миқдор бўйича чекловлар тўловнинг барча турларига, танланган усулдан қатъи назар, татбиқ этилади.
Компания қайд этишича, қоидаларнинг янгиланиши тушунтириш хусусиятига эга бўлиб, харидорлар ва сотувчилар акцияларни ўтказиш шароитида яхшироқ мўлжал олишларига қаратилган.
Фойдаланувчи офертаси янги бандларининг амалдаги таҳрири билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.