АҚШда «Ҳелен» тўфони натижасида 116 киши ҳалок бўлди

Американинг жануби-шарқида содир бўлган «Ҳелен» тўфони сабабли, 2 миллиондан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақида CBC News хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, «Ҳелен» тўфони сабабли камида 116 киши вафот этгани аниқланди. Зарар кўрганларнинг асосий қисми Шимолий Каролина штатининг фуқаролари бўлиб, 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.

«Ҳелен» ёпирилишидан айниқса, Флорида, Жоржия, Жанубий Каролина, Теннесси ва бошқа штатлар жабр кўрди.

Тўфон хавфли ва ҳалокатли бўлиб қолмоқда, у инсонлар ҳаётига зомин бўляпти ва сув тошқинлари хавфи ҳамон юқори, — дейди АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис.

«Ҳелен» тўфони 26 сентябрь куни Флоридага ёпирилди, кейин эса қўшма штатлар томон ҳаракатланишни бошлади. Шамол тезлиги соатига 225 километрга етмоқда, тўфонга тўртинчи — «фавқулодда хавфли» даражаси берилган.

Жаҳон