Тошкентда қизи электр токи уришидан вафот этган аёл эрини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда қизи электр токи уриши сабабли вафот этган аёл эрини пичоқлаб қойди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бир неча ой олдин ҳибсга олинган аёлнинг 11 ёшли қизи вафот этгани хабар қилинган эди. Қиз ўйинчоқни олиш учун дўкон томига зинапоядан тепага чиқган. Аммо пастга тушаётиб, у том яқинидан ўтган электр симига тегиб кетган. Натижада электр токининг уриши, қизнинг ўлимига сабаб бўлган.

Ўзбекистон