Тошкентнинг айрим марказий кўчалари мусиқа фестивали муносабати билан тўсиб қўйилади

Тошкентнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бошқармада қайд этилганидек, 6-8 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Hyatt меҳмонхонаси ёнидаги майдонда Pepsi Music Fest мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль кунлари қуйидаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати чекланади:

• Истиқлол кўчаси — Буюк Турон ва Амир Темур кўчалари оралиғида;
• Буюк Турон кўчаси — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғида;
• Зарафшон кўчаси — Истиқлол ва Алишер Навоий кўчалари оралиғида.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

 

Тошкент