Тошкент вилоятидаги захарланган болаларнинг барчаси соғайди
Тошкент вилоятида сифатсиз маҳсулот сабабли захарланган боғча болаларининг барчаси тузалди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка ва Қуйичирчиқ туманларидаги мактабгача таълим муассасалари болаларида оммавий заҳарланиш ҳолати кузатилган эди.
Хулосасига кўра, касалланган болаларга «ўткир гастроэнтерит» ташхиси қўйилган. Ҳозирда жабрланувчиларнинг барчаси бутунлай тузалгани маълум қилинди.
Барча болалар соғайиб, уларнинг саломатлигига хавф йўқлиги тўлиқ тасдиқланди. Даволаш жараёнлари шифокорлар назоратида самарали ташкил этилди ва болалар ўз оилалари қайтди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, 2-октабрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттириши айтилди.
Шу билан бирга, Вазирлик овқатланишда назорат механизмлари янада кучайтирилишини билдирди.
Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ҳар томонлама ўрганилаётгани таъкидланди.
Натижада, камчиликлар аниқланса, тегишли шартномалар қайта кўриб чиқилиши ёки бекор этилиши маълум қилинди.