Ўзбекистон депутатлари исломий банк фаолияти тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Ўзбекистонда қонунчилик палатаси депутатлари исломий банк фаолиятини жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаб, сенатга юборди.

Ушбу ҳужжат бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Улар исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун ҳуқуқий асосларни белгилайди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади, — деб таъкидланди.
Лойиҳада исломий банк фаолиятини олиб бориш учун лицензия олишда қўйиладиган аниқ талаблар белгиланади.





