Мирзо Улуғбек туманидаги даҳшатли тўқнашув тафсилотлари маълум бўлди
Мирзо Улуғбек туманида BYD ва LIXIANG L9 автомашиналар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳабар берди.
Ҳодиса 30-сентябр куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 42А-уй қаршисида содир бўлган.
Хусусан, BYD русумли автомашинаси ва LIXIANG L9 русумли автомашинаси ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида LIXIANG L9 ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.