Ўзбекистон сув спорти бўйича Осиё чемпионатида «кумуш» ва «бронза» медалларини қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати дастлабки медалларга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу чемпионатда, эркаклар ўртасида 1500 метрга эркин усулда сузиш йўналишида иштирок этган Иля Сибирсев 15:23.35 дақиқа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Шу билан бирга, 3 метрли трамплиндан синхрон сакраш дастурида Игор Мялин ва Вячеслав Качанов бронза медалларига сазовор бўлишди.