Оҳангаронда 19 ва 18 ёшли икки қиз сув омборида чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида икки нафар қиз сув омборида чўкиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Teznews.uz га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса ҳақида ҳабар 28 июль куни соат 14:20 ларда Оҳангарон туман ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган.

Унга кўра, «Чинор» МФЙ ҳудудидаги «Оҳангарон сув» омборига 22.03.2006 туғилган фуқаро Д.П ва 04.07.2009  йилда туғилган Д.А. ҳамда 15.08.2006  йилда туғилган Н.Э. чўмилиш мақсадида келишгани айтилган.

Бироқ, 3 қиздан иккиси яъни Д.П. ва Н.Э сувдан қайтиб чиқмасдан, бедарак йўқолганлиги ҳақида ҳабар қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ФВВ Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида 28 июль куни соат 20:00 ларда йўқолган фуқаро Д.П.нинг мурдаси топилган.

Шунингдек, 29 июль куни соат 08:50 ларда фуқаро Н.Э.нинг мурдаси аниқланган.

Фуқаро Н.Э. ва Д.П. ларнинг сувга чўкиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизалари тайинланган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳодисалар