Фарғонада фуқаро маст ҳолда инспекторни пичоқлаб ўлдириб қўйди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида муқаддам судланган фуқаро, профилактика инспекторини пичоқлаб қойди. Бу ҳақда ИИБ матбуот хизмати ҳабар беради.

Воқеа 26 август куни юз берган. Аниқлик киритилишича, катта инспектор Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00дан соат 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслик тақиқи билан, жазосини ўтаётган фуқаро Х.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.

Шундан сўнг, инспектор фуқаронинг яшаш жойини тарк этганини аниқлаган. Бироз вақт ўтгач, фуқаро Х.Э. маст ҳолда уйига қайтиб келган ва жанжал келтириб чиқарган. Жанжал устида эркак ошхона пичоғини олиб, инспекторнинг кўкрак қисмига пичоқ уриб, сўнг воқеа жойидан яширинган.

рофилактика инспектори Н.М. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Х.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро қамоққа олинган.

Фарғона