Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони Валиаҳдига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Нодиржон Тургунов кеча Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Дунё агентлиги хабар берди.

Ар-Риёз шаҳридаги Ал-Ямама саройида бўлиб ўтган маросимда валиаҳд подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан 37 та хорижий давлатнинг 2023-2024 йилларга тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 февралда ўрнатилган. Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида Ар-Риёз шаҳрига келган эди.

Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.

Бундан ташқари 2025 йил апрель ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Шу билан бирга, у 2 июнь куни Иорданиядаги элчи сифатида ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини  тақдим қилди.

Ўзбекистон