Собиқ UFС жангчиси Маҳмуд Муродов Чехия хавфсизлигига таҳдид солувчи шахc деб топилди

Ўзбекистонлик собиқ UFС жангчиси Маҳмуд Муродовга Чехия хавфсизлигига таҳдид солувчи шахc сифатида қаралмоқда. Бу ҳақда Aktuálně.cz. хабар беради.

Нашрнинг ёзишича, спортчига узоқ муддатга мамлакатда яшаш тақиқланган. Бу борада Чехия ички ишлар вазирлиги қарор қабул қилган.

Эслатиб ўтамиз, Чехия Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик жангчи мамлакатга келган пайтдан бошлаб болқон жиноий ҳамжамияти билан алоқаларни сақлаб келган, деб ҳисоблайди. Энди жангчи Чехияда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолиши мумкин бўлади.

Элатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов Ўзбекистондаги энг машҳур ММА жангчиларидан бири. Спортчи аввалроқ UFС да ҳам иштирок этган. Бироқ шу йилнинг май ойида Муродов энди UFС жангчиси эмаслигини маълум қилган.

Жаҳон