Трамп АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишувини эълон қилди

Америка президенти Дональд Трамп АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо битими тузилганини эълон қилди. Бу ҳақда Трамп Шотландияда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашувда маълум қилди.

«Европа Иттифоқи Қўшма Штатлардан 750 миллиард долларлик энергия сотиб олишга рози бўлади. Улар Қўшма Штатларга 600 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритишади», — деб таъкидлади Трамп.

Трампнинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи яқин орада АҚШдан «катта миқдордаги ҳарбий техника» сотиб олади.

Томонлар, шунингдек, автомобилларга 15 фоиз миқдоридаги ягона тариф бўйича ҳам келишиб олдилар.

Жаҳон