Uzum Market комиссиялар ва тоифалар тузилмасини янгилайди
2025 йил 16 октябрдан бошлаб Uzum Market маркетплейси воситачилик ҳақи ва товарлар тоифалари тузилмасига ўзгартиришлар киритади.
Янги қоидаларга кўра, бир қатор йўналишлар бўйича янгиланган комиссиялар белгиланади, шунингдек, каталог ичида товарларни жойлаштириш йўллари ўзгартирилади. Тузатишлар асосан «Пойабзал» ва «Спорт ва дам олиш» тоифаларига таъсир қилади.
Янгиланишлар сотувчиларнинг тизим билан ўзаро алоқасини соддалаштиришга, ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги ва қулайлигини оширишга, шунингдек, логистика ва савдони аниқроқ режалаштиришга қаратилган.
Ўзгаришларнинг батафсил рўйхати билан Uzum Market сайтида ҳавола орқали танишиш мумкин.