Фарғонада «Spark» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб ҳалокатга учради, 2 киши ҳалок бўлди
Фарғонада йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Йўл-транспорт ҳодисаси 29 август куни соат 03:30да 4Р-140А автомобиль йўлининг 8-километрида Қирғули массивидан ўтувчи қисмида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, «Spark» ҳайдовчиси 19 ёшли Т.А бошқарувни йўқотиб, дўкон яқинидаги устунга бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида йўловчилар К. М., Ю. А. (2005 йил), Э. Ш. ва Н. Ф. (2004 йил) турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки йўловчи Қ.М ва Ю.А.лар шифохонада вафот этган, — дейилади хабарда.