Ўзбекистонда ўқитувчилар сони сўнгги 10 йил ичида 40% га ошди
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошига умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 564,9 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ушбу кўрсаткич 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 170,9 минг нафарга ёки 43,4 % га ошган.
Ўқитувчиларнинг 71 фоизи ёки 401,3 минг нафарини аёллар, 29 фоизи 163,6 минг нафарини эркаклар ташкил этган.
Умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони йиллар кесимида:
• 2015/2016 ўқув йили бошига — 385 минг нафар;
• 2016/2017 ўқув йили бошига — 390,6 минг нафар;
• 2017/2018 ўқув йили бошига — 409,4 минг нафар;
• 2018/2019 ўқув йили бошига — 444,2 минг нафар;
• 2019/2020 ўқув йили бошига — 486,6 минг нафар;
• 2020/2021 ўқув йили бошига — 508 минг нафар;
• 2021/2022 ўқув йили бошига — 510 минг нафар;
• 2022/2023 ўқув йили бошига — 521,6 минг нафар;
• 2023/2024 ўқув йили бошига — 547,8 минг нафар;
• 2024/2025 ўқув йили бошига — 564,9 минг нафарни ташкил этган.