Фарғонада ота ўз ўғлини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида кекса фуқаро ўз ўғлини пичоқлаб ўлдириб қойди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Repost.uz нашри ҳабар беради.

Воқеа 1 сентябрь куни соат 17:00 атрофида Тошобод маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, 72 ёшли Н.Х ва унинг 41 ёшли ўғли О.Н. ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида эркак ўғлининг кўкрак қисмига пичоқ билан жароҳат етказган.

Бироқ, О.Н касалхонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи ушланган.

Фарғона