Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Бугун Шавкат Мирзиёев марҳум Фанлар академияси президенти, Беҳзод Йўлдошев хонадонида бўлиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори, академик, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Беҳзод Йўлдошев кеча, 28 август куни вафот этган эди.

Бугун президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар ташрифи ва далда сўзлари учун Президентга миннатдорлик билдиришди, — дейилади хабарда.

Академик Йўлдошев юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, илмий натижаларни иқтисодиёт тармоқларига татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, у Халқаро атом энергияси агентлиги ва университетларда ишлаган ва кўплаб йирик лойиҳаларга раҳбарлик қилган.

 

Ўзбекистон