Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев вафот этди

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Содиқович Йўлдошев 79 ёшида вафот этди, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

Маълумот учун, Беҳзод Йўлдошев 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1968 йилда Тошкент Давлат университетининг физика факультетини тамомлаган, 1971 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1981 йилда физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олган.

Фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида кичик илмий ходими, Физика-техника институтида катта илмий ходим ва лаборатория мудири, Ўзбекистон Ядро физикаси институти директори лавозимларида ишлаган ( 1990-2006, 2017-2020), Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (2000-2005, 2017 йилдан ҳозиргача) бўлган.

Беҳзод Йўлдошев 400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, учта монография ва 20 га яқин ихтиролар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек у 9 нафар фан доктори ва 30 дан ортиқ фан номзодларини тайёрлаган.

Ўзбекистон