Жиззахда Matiz юк машинаси билан тўкнашди: 3 киши ҳалок бўлди
Жиззахда қарама-қарши йўналишга чикиб кетган Matiz юк машинаси билан тўкнашди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса, Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 08:10 лар атрофида, Жиззах шахар, Амир Темур МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-050 «Жиззах-Ғаллаорол» автомобиль йўлининг 34 км.да содир бўлган.
Хусусан, Matiz русумли траспорт воситасини Жиззах-Ғаллаорол йўналиши бўйича бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ЗИЛ-130 русумли юк автомашинаси билан тўқнашади.
Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир этилади ва Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва автомашинада бўлган 2 нафар йўловчилар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлади.
Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 266 моддаси учинчи қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




