Наманганда котилликда айбланган эркак қидирилмоқда

Наманганда қасддан одам ўлдириб, яшириниб юрган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, 1964 йилда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида туғилган фуқаро Шермат Жўраев, Жиноят кодексининг 97-модда, 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қидирилмоқда.

Ушбу шахс ҳақида бирон-бир маълумотга эга фуқаролардан зудлик билан 102 ёки 71-231-34-33, 97-273-11-01 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш сўралди. Шунингдек, маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланиши, маълум қилинган.

Наманган