Тошкентдаги School 21 ўз фаолиятининг бир йиллигини нишонлади

Жорий йилнинг 2-октябр санасида Тошкент шаҳридаги School 21 рақамли технологиялар мактаби ташкил топганлигининг бир йиллигини кенг нишонлади.

Ўтган бир йил мобайнида минглаб инсонлар ўзларини IT соҳасида бепул синаб кўришга эришдилар, улар учун мактаб янги касб ва янги имкониятлар учун ҳақиқий порталга айланди. Айнан шунинг учун байрам «IT оламига портал» концепцияси остида ўтиб, мактаб иштирокчилари, Рақамли технологиялар вазирлиги вакиллари, маҳаллий ва халқаро компаниялар ҳамкорлари, шунингдек, School 21 дўстларини бирлаштирди.

Маросимда мактаб жамоаси йил якунини сарҳисоб қилишди. Маълум бўлишича, бу даврда кампусга 45 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 5000 дан ортиқ киши саралаш интенсивлари — «ҳовуз»дан ўтган. Мактаб ташқи тадбирларда фаол иштирок этиш билан бирга, ўз идеатонлари, хакатонлари ва маҳорат дарсларини ўтказди. Жорий йилда Тошкент кампусида робототехника лабораторияси ишга туширилди, унда иштирокчилар янги технологик ечимларни яратиш ва синовдан ўтказиш имконига эга бўлишади, лаборатория базасида эса Launch Lab 21 талабалар лойиҳалари акселератори ишга туширилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ўтган вақт мобайнида ҳамкор компания ва ОТМ лар сони 80 нафарга етди, ўнлаб иштирокчилар миллий ва халқаро ташкилотларда дастлабки амалиётларини ўташни бошлашди — бу кўпчилик учун келажак касби сари қўйилган ишончли қадам бўлди. Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар бугунги кунда ривожлантираётган стартаплари ҳақидаги тақдимот билан саҳнага чиқишдии.

Улар орасида болалар учун «Step to the moon» онлайн таълим платформаси, жониворларга ғамхўрлик қилиш ва уй ҳайвонларини излашга мўлжалланган «PetLink» ilovasi» иловаси, маърузачиларнинг тақдимотлари ва транскрипцияларини турли тилларга таржима қилиш учун «MultiTar» хизмати ва бошқалар мавжуд.

School 21 — бу мактабни қўллаб-қувватлайдиган ва унинг миссиясига ишонадиган барча ходимлар, иштирокчилар ва ҳамкорлардан иборат катта жамоадир. Ушбу жамоа билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бугун ҳақиқий натижаларни кўрмоқдамиз: ўн минглаб аризалар, янги лойиҳалар, амалиётлар ва иштирокчилар ютуқлари шулар жумласидандир. Шуларни инобатга олиб, бугун биз ташаббусларни биргаликда амалга ошираётган ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирдик ва олтита номинация бўйича энг шижоатли иштирокчиларни тақдирладик. Бу барчанинг саъй-ҳаракатлари беҳуда эмаслиги ва биргаликда янада кўпроқ нарсага қодир эканлигимизнинг исботидир, — деди School 21 ижрочи директори Зарина Лухманова.

Байрамнинг асосий қисми мактаб экотизимини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган School 21 ҳамкорларига мукофотлар топшириш, шунингдек, клуб етакчилари, волонтёрлар, амбассадорлар, лойиҳа яратувчилар, энг фаол ва интилувчан иштирокчиларни тақдирлашдан иборат бўлди.

Тўғрисини айтсам, мактаб мукофотининг бош номинациясини қўлга киритаман деб ўйламагандим, чунки School 21да билимли, шижоатли ва ёрқин иштирокчилар жуда кўп. Ўйлашимча, иштирокчилар менинг фаоллигимга овоз беришди, чунки мен волонтёрлик лойиҳаларида, тадбирларда иштирок этяпман, қолаверса, ҳозирда трайбмастерлик вазифасини бажаряпман, — деди Зулфизар Махкамова, «Йил пири» номинацияси ғолиби.

Тушликдан сўнг барча хоҳишига қараб ўзини турли ўйинлар ва дўстона турнирларда синаб кўриш, рақсга тушиш, қўшиқ айтиш, маҳорат дарсларида қатнашиш, кампус клублари билан танишиш ва спорт дастурлаш бўйича беллашиш имконига эга бўлишди. Кун асосий таълим иштирокчилари ўртасидаги жамоавий турнир, байрам торти ва DJ билан якунланди.

Байрам мароқли лаҳзаларга бой бўлди, чунки турли тадбирлар, лойиҳалар ва инсонлар бир ерга жамланган. Бизнинг робототехника клубимиз аъзолари меҳмонларга клубимизда йиғилган роботларни намойиш этишди. Улар орасида итлар, камерали ва камерасиз машиналар ва бошқаларни кўриш мумкин. Биз учун бу ютуқларимиз билан ўртоқлашиш, тадбир иштирокчиларини муҳандислик ва робототехника соҳасида ўзларини синаб кўришга илҳомлантириш имконини берди, — деб таъкидлади Дилшодбек Саримсоқов, асосий таълим иштирокчиси, робототехника клуби етакчиси.

Тошкентдаги School 21 мактаби ташкил топганлигининг бир йиллиги билим, бирдамлик ва янги имкониятлар байрамига айланди. Ушбу кун мактабнинг IT компаниялари, жамоалар, соҳада карьера қураётганлар учун эътиборга молик марказга ва Ўзбекистон рақамли экотизимининг муҳим воситасига айланганини яна бир карра намоён этди.

School  21 аъзоси бўлишни ва IT соҳасида ўз кучини синаб кўришни истаганларни саралаш «ҳовузи»га таклиф қиламиз. Унинг энг яхши иштирокчилари хоҳишларига қараб, ўртача 9 ойдан 2 йилгача давом этадиган асосий таълим босқичига қабул қилинади.

Навбатдаги саралаш «ҳовузлари» саналари:
• Тошкент – ​​10-ноябр, аризалар 5-ноябргача қабул қилинади;
• Самарқанд – 10-ноябр, аризалар 5-ноябргача қабул қилинади.

21-school.uz ҳаволаси орқали ўқиш учун ариза топшириш мумкин.

Самарқанд

Манзил: Самарқанд, Ибн Сино кўчаси, 17а.

Почта: [email protected]

Телефон: +998 (93) 039-44-42

Тошкент

Манзил: Тошкент, Зиёлилар кўчаси, 13

Почта: [email protected]

Телефон: +998 (93) 039-44-47

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон