Навоийда ақли заиф эркакни арқонга боғлаб, қийнаган шахс ушланди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида ақли заиф эркак қўшниси томонидан арқон билан боғланиб, қийноққа солингани акс этган видео тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати муносабат билдирди.

Кадр: Telegram
Маълум қилинишича, видеодаги шахс Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У. эканлиги аниқланган.
Ушбу воқеа 22 январь куни соат 14:00 атрофидада фуқаро П.К. томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида содир бўлган. П.К. видеони шунчаки ҳазил учун олингани ва дўстларига ташланганини ҳамда ушбу видео ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлигини таъкидлаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- «Уйга бензин сепаман ва ҳаммаси тамом». Қашқадарёда ота ўз болаларига ўлдириш билан таҳдид қилди — видео
- Қашқадарёда эркакнинг баданини куйдириб, арқон билан бўғиб, дўппослашди — фото
- Навоийда ақли заиф эркак қўшниси томонидан арқон билан боғланиб, қийноққа солинди — видео
- Aндижонда фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди
Аввалроқ Қашқадарёда маҳалла раиси МИБ ходимига болта билан ҳужум қилгани ва Қашқадарёда бадани куйдирилиб, дўппосланган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилгани хабар қилинган эди.