Қашқадарёда бадани куйдирилиб, дўппосланган эркак иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 15 январь куни фуқарони 3–4 киши қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашганлиги ҳақидаги хабар юзасидан маълумот берган эди. Тергов департаменти матбуот хизмати ҳам ушбу иш юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: Telegram

Хабарга кўра, К.А. туман ИИБ бошлиғи номига 17 январь куни ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 январь куни соат 10:00 да синфдоши А.Қ. ва унинг турмуш ўртоғи Г.А. телефон орқали Қурашайх қишлоғидаги уйига чақиргани учун К.А. фуқаро А.Қ.нинг уйи айвонига кирган вақтида уни уриб, оёқ ва қўлларини арқон билан боғлаб, унинг юз, бош ва сон соҳаларига таёқ билан қасддан уриб, рўзғор капкирини уй ичида ёнган ҳолатдаги темир печда қиздирилган капгирни К.А.нинг қорин соҳасига бир неча марта босиб қийнаб куйдиришганини, ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.

Тиббий маълумотномага асосан, К.А.да бош мия чайқалиши, бошнинг тепа ва чап чакка соҳасида қон қуйилиши, бошининг пешона соҳасида эзилиб йиртилган яраси, қорин пастки соҳаси куйган жароҳати ва бошқа тан жароҳатлари мавжудлиги қайд қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, А.Қ. ишлаш мақсадида Россияга кетган вақтида унинг турмуш ўртоғи Г.А. жабрланувчи К.А. мулоқатда бўлиб келгани аниқланган. Бундан ташқари, К.А. 15 майда шифохонага мурожаат қилган вақтида юқоридаги жанжални яширган ҳолда, отдан йиқилиб, уни от судраб кетганини маълум қилиб, биринчи ёрдамни олиб шифонадан чиқиб кетгани аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда икки нафар йигит тенгдошини дўппослагани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берган.

Янгиликлар