Болаларга машинани бошқаришга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистонда болаларга машина бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар ва устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселекторда маълум қилинди.
Президент вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобиль ижарага бериш кенг тарқалган бўлиб, ҳар ойда ўртача 10−15 нафар ёш бола жароҳат олаётгани, баъзи ҳолатлар эса ўлим билан якунланаётгани хавотирли ҳолат эканини айтиб, болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни топширган.
Шунингдек, видеоселекторда мактаб ўқувчиларининг телефонга боғланиб қолаётгани, ота-оналар ва муаллимлар жавобгарлиги, ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлашдаги сусткашликлар ҳам тилга олинган.