Тошкентликларга очиқ ҳавода бўлиш вақтини қисқартириш ва ниқоблар тақиш тавсия этилди

20-ноябр куни соат 9:00 да Тошкент шаҳридаги автоматик мониторинг станциялари ҳаво ифлосланишининг юқори даражасини қайд этди.

Пойтахтда атмосфера ҳавосидаги PM10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 299 мкг/м³ ни ташкил этгани, бу рухсат этилган меъёрлардан (REM) (300 мкг/м³) ошмагани билдирилди.

Аммо, PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 202 мкг/м³ ни ташкил этиб, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м³) 3.4 марта ошган.

Кўрсаткичларнинг ошишига ҳарорат ўзгариши ҳам сабаб бўлган. Ҳароратнинг кескин ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг тўпланишига ва атмосфера ҳавосидаги концентрациясининг ошишига олиб келади, — дейилади хабарда.

Республиканинг аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини  қисқартиришлари, ташқаррига чиққанда ниқоб тақишлари тавсия этилди.

AI News