Қорақалпоғистонда фуқаро меҳмонини ваҳшийларча ўлдириб, мушукка едириб юборди

Қорақалпоғистонда ваҳший қотилликда айбланган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.

Олий суд маълумотларига кўра, қотиллик ўзаро можаро туфайли содир бўлган. Судланувчи меҳмонни ҳовлига олиб чиқиб, уни йиқитган ва бўйнига пичоқ билан зарба берган. Қотил жабрланувчининг танасининг баъзи қисмларини, жумладан жинсий аъзоларини ҳам кесиб, қовуриб, мушукига едирган. Шундан сўнг, эркак жасадни ахлат қутисида ёқиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судида қотил устидан суд бўлиб ўтди. Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми («Қасддан одам ўлдириш»)нинг бир қатор моддалари бўйича айбдор деб топилиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қайд этилишича, маҳкум хавфли такрорий жиноятчи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон