Муҳтож оилалар ёшларининг тўлов-контракт суммасининг 50% тўлаб берилади

Президент қарорига асосан 2026-йил 1-февралдан бошлаб камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга янги имтиёзлар берилади.

Фармонга кўра, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади.

«Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали:

• автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А», «B», «D» ва «DE» тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;

• касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;

• айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.

 

AI News