Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши маълум қилинди

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши маълум қилинди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Таъкидланишича, шаҳар ҳокими Aлишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилган сайёр қабулда 100 дан ортиқ фуқаро билан мулоқот қилган.

Фото: ЎзА

Қабулда ахолининг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам олиш, бандлик, ишга қайта тиклаш, кредит ажратилишига кўмаклашиш, тиббий хизмат, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилган.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал этилган.

«Ота-онам ўтиб кетган. Ўз уйим йўқлиги учун қариндошларимникида яшайман. Мавсумий ишлар билан шуғулланиб, тирикчилик ўтказаман. Қабулда ҳокимимизга уй олишда ёрдам кўрсатишини сўраб мурожаат қилдим. Очиғи, мени қийнаётган муаммо бу қадар тез ҳал бўлади, деб ўйламаган эдим. Шаҳар ҳокими суҳбатимиздан сўнг менга Андижон шаҳридаги оилавий ётоқхонадан алоҳида уй ажратиб берадиган бўлди», — дейди Андижон шаҳри «Хурсандлик» маҳалласида яшовчи Патидин Қодиров.

Аввалроқ Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Оқдарёда Солиқ қўмитаси ўтказган сайёр қабулда 8 кишининг мурожаати жойида ҳал қилингани ва Нуробод тумани ҳокими ўтказган қабулда 10 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмонов Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида сайёр қабул ўтказгани ҳамда Фарғона туманидаги сайёр қабулда 12 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилгани маълум қилинган.

Янгиликлар