Бухоро шаҳрида 630 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Бухоро шаҳридаги 7-кичик мавзеда 2 октябрь, жума куни 630 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгди. Бу ҳақда Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу мактабнинг биринчи ўқиш кунида 605 нафар ўқувчи қабул қилинган. Шунингдек, 60 нафар ўқитувчидан иборат педагогик жамоа шакллантирилган.

Очилиш маросимида Бухоро шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими рахбар-ходимлари иштирок этган. Ленталар қирқилиб, мактаб директорига рамзий калит топширилган.

Фото: Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Шундан сўнг меҳмонлар мактабда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирган. Мактабнинг 1-синф ўқувчиларига «Президент совғалари» топширилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида очилган Опера ва бахшичилик мактабини бориб кўргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар