Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг ўн учинчи сессиясида вилоят янги ҳокими Фарҳод Умаровнинг ҳисоботи тингланди (фото)
Бухоро вилоятида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг ўн учинчи сессиясида вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаровнинг ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сессия 29 август куни видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган.
Сессияда кун тартибидаги «Aҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида Халқ депутатлари кенгашининг ўн иккинчи сессияси, Наманган вилоятида тўққизинчи сессияси, Каттақўрғон шаҳрида ўн биринчи сессияси, Самарқанд вилоятида ўн иккинчи сессияси, Тойлоқ туманида ўн биринчи сессияси, Жомбой туманида ўнинчи сессияси ҳамда Ғиждувон туманида ўн иккинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокими Фарҳод Умаров афв этилганлар билан учрашгани маълум қилинган.