Фарғонада 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида хорижга салкам 1,4 миллион долларлик лимон экспорт қилинди

Фарғона вилоятида 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида етиштирилган 1 миллион 335 минг долларлик лимон хорижга экспорт қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Таъкидланишича, Фарғона вилоятидан 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 1 миллион 335 минг долларлик 875 тонна лимон хорижга экспорт қилинди. Вилоятда лимон экпортёрлари 178 нафарни ташкил қилади. Етиштирилган лимон, асосан, Қирғизистон, Россия ва Қозоғистонга етказиб берилмоқда.

Aввалроқ Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижон хорижга 2,8 миллион долларлик қовун экспорт қилган.

Янгиликлар