Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 1 октябрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 34,3 миллиондан ортди.

«Worldometers»нинг 1 октябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 34 330 675 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 25 543 575 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 021 297 киши.

Мавзуга доир: Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 34 миллиондан ошди

Ўзбекистондаги вазият

Ўзбекистонда 1 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 290 нафарни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кун давомида Ташқи ишлар вазирлиги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон чегарасини автомашиналарни ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтишда сўнгги 120 соат ичида ўтказилган COVID-19 учун ПЗР тестининг салбий натижаларини тақдим этишлари шартлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, коронавирус аломатларини энди сезаётган бемор қайси лаборатор диагностика усулидан ўтиши кераклигига мутахассис жавоб берган. Сўнгра артериал гипертонияси бор инсонда коронавирус оғир кечиши таъкидланган.

Шунингдек, мутахассис коронавирусни бошдан кечирган беморларнинг кун тартиби қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирган ҳамда Фарғонада коронавирусга чалинганларнинг қанчаси уйда даволанаётгани маълум қилинган.

Мамлакатда 1 октябрь куни 465 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 293 таси Тошкент шаҳрида, 113 таси Тошкент вилоятида, 26 таси Наманган вилоятида, 11 таси Андижон вилоятида, 9 таси Жиззах вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида, 5 таси Қорақалпоғистонда ҳамда 3 таси Қашқадарё вилоятида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 472 нафарга етди. 1 октябрь куни 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 95 нафар, Наманган вилоятида 44 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 6 нафар, Қорақалпоғистонда 5 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, жами 498 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 290 нафар бемордан 53 955 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 30 сентябрь куни 471 кишида коронавирус аниқлангани ва 4 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳондаги вазият

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 7 468 356 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларни Ҳиндистон (6,3 миллион киши), Бразилия (4,8 миллион киши), Россия (1,1 миллион киши), Колумбия (829 минг киши) эгаллаган. Дунё бўйича эса коронавирус билан 34 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Қозоғистонда 1 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 107 979 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда пешқадам бўлиб турибди. Беморларнинг 102 937 нафари тўлиқ соғайган, 1725 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 71 та янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Фото: «Tengrinews»

Шунингдек, мамлакатда пневмония касаллиги қайд этилган беморлар сони 32 979 нафарга етган. Ушбу касалликка чалинган беморларнинг 27 242 нафари тузалган, 355 нафари вафот этган. Cўнгги 24 соат ичида ушбу касаллик яна 73 инсонда қайд этилган.

Қирғизистонда 1 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 46 841 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 42 983 нафари соғайиб, 1065 киши ҳаётдан кўз юмган. Ҳозирда мамлакатда 2793 киши коронавирусдан даволанмоқда. Сўнгги сутка давомида 172 та ушбу касалликка чалинган бемор соғайган.

Фото: «Kloop»

Тожикистонда 1 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 9811 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 8617 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 77 нафари вафот этган. Маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 42 тага кўпайган.

Фото: «Asia-plus»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 1 октябрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 1 185 231 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 964 242 нафари соғайган, 20 891 нафари вафот этган. Шунингдек, ўтган бир сутка давомида 8945 та янги касалланиш ҳолати аниқланган ҳамда 169 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Фото: «The Moscow Times»

Аввалроқ дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 34 миллиондан ортгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар