Намангандаги айрим ҳудудлар 13 октябрда электр таъминотидан вақтинча узилди
Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 13 октябрь куни режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Namangan HETK» акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 13 октябрь куни Янгиқўрғон туманидаги 35/10 кВли «Ялонғоч» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар «Ҳақиқат», «Истиқлол», «Ғалаба» маҳалла ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясининг етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.
Хабарга кўра, Чуст туманидаги 35 кВли «Варзик» ҳаво электр узатиш тармоғи режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар «Калапаён» маҳалла ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришда вақтинчалик узилишлар бўлади.
Aввалроқ Поп туманидаги айрим ҳудудлар 8 октябрь куни электр энергиясидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди.