Оҳангаронда оёқлари йўқ, ёниб кетган аёлнинг жасади топилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида оёқлари йўқ, ёниб кетган аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Repost»га Ички ишлар бошқармасидаги манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлабки суд-тиббий экспертизасига кўра, марҳумнинг танасида куйиш 80 фоизни ташкил қилади. Таъкидланишича, 5 январь куни Тошкент—Олмалиқ автомагистрал йўлининг 15-километрининг четида, Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг Галлакудуқ маҳалласини кесиб ўтаётганда, қотиллик аломатлари билан аёлнинг куйган жасади топилган. Аниқланишича, аёл тахминан 20–35 ёшлар атрофида.
Бундан ташқари, аёлнинг танасида кўплаб турли хил жароҳатлар ҳам топилган. Таъкидланишича, аёл пастки оёғидан бошлаб иккала оёғининг бир қисмини йўқотган. Жабрланувчининг шахсини аниқлаш учун бармоқ излари синовлари ўтказилган.
«Таҳлил натижаларига кўра, жасад Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Котери маҳалласида яшовчи 29 ёшли К.Ш.га тегишли эканлиги аниқланди», дейилади матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, ушбу факт бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 97-моддаси 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш)га кўра жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Чилонзордаги автотураргоҳда 43 ёшли сирдарёлик эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Андижонда 18 ёшли неварасини қутйқармоқчи бўлагн 65 ёшли бобо чўкиб ўлгани ва 9 кундан сўнг уларнинг жасади топилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Навоийдаги дарахтзорда 45 ёшли эркакнинг мурдаси топилгани ҳамда Юнусободдаги метро бекати олдида аёл мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақда хабар берилган эди.