Ўзбекистонда мактаблардаги дарс вақтини 45 дақиқадан 30 дақиқага қисқартириш таклиф этилди

AОКA мажлислар залида Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида мактаблардаги дарс вақтини 45 дақиқадан 30 дақиқага қисқартириш таклиф этилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, дарс вақтининг 30 дақиқа бўлиши айрим фанларга жорий этилиши мумкин.

Шунингдек, ушбу матбут анжуманида агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олиниши маълум қилинган. Ҳамда мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилиши қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклиф этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Олий Мажлис депутати мактаб ошхоналари фаолиятига рухсат бермасликни таклиф қилди. Сўнгра Самарқандда мактаблар қачондан очилиши маълум бўлди.

Янгиликлар