Пайариқда 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик болалар боғчаси фойдаланишга топширилди (фото)
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 100 ўринли давлат-хусусий шерикчилик болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимли ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу боғча «Чоштепа» МФЙда жойлашган.
Қайд этилишича, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти «Бахтли орзулар уйи» дея номланган.
Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Дилшод Мусинов иштирок этган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 15 августдан нодавлат мактаблар ва боғчалар фаолиятига рухсат берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иштихонда бир кунда жами 250 ўринли 3 та боғча ва Шаҳрихонда салкам 8 миллиард сўмга қурилган 240 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилгани ҳамда Пайариқда 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлагани ҳақида хабар берилган эди.