Самарқанд шаҳрида таъминотчи корхонага 20 млн сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилди

Самарқанд шаҳрида таъминотчи фойдасига 20 миллион 238 минг сўм қарздорлик ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, шаҳар иқтисодий судининг қарорига кўра «Manresa Lux» масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи таъминотчи корхона «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 миллион 238 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлимнинг давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамига банд солинди. Натижада қарздор «Маnresa Lux» масъулияти чекланган жамияти «Самарқанд сув таъминоти» фойдасига 20 миллион 238 минг сўм қарзини қисқа муддатда қайтарди.

Аввалроқ Самарқанд вилоят иқтисодий судида даъвогарлар фойдасига салкам 69 миллиард сўм ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар