Самарқанд туманида 22 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида 22 нафар фуқаро «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур фуқаролар Шавкат Мирзиёевнинг 26 августдаги фармонига кўра, «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Феруз Абилов ва туман ҳокими Носир Мавлонов тақдирланган фуқаролар синовли кунларда берган ёрдамлари ҳақида тўхталиб ўтган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Сўнгра сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида бир гуруҳ тадбиркорлар, фермерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилган.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижонда 43 нафар, Фарғонада 49 нафар, Шарқий ҳарбий округда 257 нафар, Жалақудуқда 17 нафар ҳамда Қоровулбозорда 12 нафар ҳарбий ҳизматчига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар