Самарқанд вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Рустам Қобилов ўрнига вилоят ҳокимининг қарори билан мазкур лавозимга Хуршид Очилов тайинланди. Бу ҳақда «Tez News»га Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
«Tez News» манбаларининг маълум қилишича, ўз навбатида Рустам Қобилов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Дилмурод Саъдуллаев ўрнини эгаллаган.
Дилмурод Саъдуллаев эса Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимига тайинланган.
Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар, Ёшлар ишлари агентлиги Наманган, Самарқанд, Бухоро вилоятлари бошқармасига ва Қўрғонтепа, Шаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.