Сирдарёда ҳам эр-хотин ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди, уларнинг 2 ёшли қизи жонлантириш бўлимига ётқизилган
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида 8 январь куни эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди, уларнинг 2 ёшли қизи жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Хабарга кўра, Оқолтин тумани «Кўркам диёр» маҳалласидаги Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р.лар яшаш хонадонида заҳарланиб, Т.С. воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р.лар Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёдаги хонадонда газ портлаши оқибатида икки киши вафот этгани ҳпқида хабар берилган эди.