Терговдан яширинган наманганлик шахс Андижонда қўлга олинди
Андижон вилоятида терговдан яшириниб юрган наманганлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 август куни ўтказилаётган «Қидирув» тадбири давомида Наманган вилояти Учқўрғон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаро П.А. вилоят Жиноят қидирув бўлими вакиллари томонидан Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постида қўлга олинган.
Кейинчалик мазкур қўлга олинган фуқаро Хўжаобод туман Ички ишлар бошқармаси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Маълумот учун, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг 2441-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган ҳамда тергов идораларидан яшириниб юрган.
Аввалроқ Олтиариқда фирибгарлик содир этиб, қидирувда бўлган ва Қоракўлда жиноят содир этиб, терговдан яширинган шахс Қашқадарёда қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Янгиқўрғонда ўқитувчини тунаган 4 нафар шахс ҳамда Фарғонада танишини Россияга жўнатишни айтиб, уни 900 долларга «ухлатган» шахс ушлангани маълум қилинди.