Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимидан салкам 70 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан 2 октябрь, жума куни Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 69 миллион 317 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси Тайлоқ туман бўлими

Қайд этлишича, Тойлоқ туман Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, қарздор Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан ундирувчи Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат асосисида МИБ Тойлоқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Туман бўлимининг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банк ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган. Унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор Тойлоқ туман халқ таълими бўлимидан ундирувчи фойдасига 69 миллион 317 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.

Аввалроқ Сурхондарёда ғишт заводи хатловга олиниб 215 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар