Тошкентда 40 млн сўмлик валерианани ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти Олмазор туманида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган қиймати 40 миллион сўм бўлган 36 500 дона конвалютадаги «Валериана» номли дори воситаларини шартли харидорга 3400 долларга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Божхона бошқармаси ахборот хизмати «Теz News»га хабар қилди.

Фото: Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Тошкент вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳар, Олмазор тумани худудида тезкор тадбир ўтказган. Тадбир давомида, фуқаро С.Ж. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада, мазкур автомашинада фуқаро Д.Б. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик 36 500 дона конвалютадаги «Валериана» номли дори воситаларини шартли харидорга 3400 доллар эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 11 миллион сўмлик буюмларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахс ушлангани ва Бувайдада машинасида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган 20,2 млн сўмлик телевизорларни олиб кетаётган ҳайдовчи ушлангани  ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Наманган шаҳрида машина юкхонасида 900 дона кучли таъсир қилувчи дорини олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар