Тошлоқда терговдан яширингани учун қидирувда бўлган эркак ушланди
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 8 октябрь куни Маъмурий назорат қоидаларини бузиш жиноятини содир этиб, терговдан яширинган Т.Д. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Т.Д. Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисмида (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувга берилган. У 8 октябрь куни Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аввалроқ Марғилонда қидирувга берилган эркак Фарғона шаҳрида қўлга олигани, Қўқонда ўғрилик қилиб, терговдан яширинган шахс ушлангани хабар қилинган эди.