Фоторепортаж: Янгийўл туманидаги «Aқлвой» мобиль боғчаси

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 6 ноябрь куни Тошкент вилоятида пресс-тур ташкил этилди. Мазкур пресс-тур доирасида Янгийўл тумани Данғир қишлоғидаги «Ақлвой» мобиль боғча фаолияти билан танишилди, деб хабар берди «Tez News» мухбири.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, мазкур боғча 2019 йил октябрь ойида ташкил этилган. Ҳозирдa туман бўйича учта ҳудуд — «Регистон», «Дўстлик», «Ифтихор» маҳаллаларига боради. Таъкидланишича, ушбу ҳудудлардаги автобус маршрутининг ҳар бир нуқтаси тўсиқлар, курси, арғимчоқ, ўйингоҳ ва болалар майдончалари билан жиҳозланган.

Фото: «Tez News»

Мобиль боғча гуруҳлари учун ҳафталик машғулотлар жадвали қуйидагича тақсимланган:

  • Душанба—пайшанба кунлари туманнинг «Дўстлик» маҳалласида;
  • Сешанба—жума кунлари туманнинг «Ифтихор» маҳалласида;
  • Чоршанба—шанба кунлари «Регистон» маҳалласида ташкил этилади.

Фото: «Tez News»

Ушбу автобусда ташкил этилган боғчага ҳар бир ҳудуддан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 32 нафар бола қамраб олинган бўлиб, туманда жами 96 нафар бола бепул таълим олади. Машғулотлар вақти 3,5 соатни ташкил этиб, икки сменада фаолият олиб боради. Биринчи смена соат 8:00 дан 12:30 га қадар, иккинчи смена эса 13:30 дан 17:00 гача қабул қилинади. Таъкидланишича, машғулотлар Мактабгача таълим вазирлигининг «Илк қадам» дастури асосида олиб борилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, республикада бундай мобиль боғчалар сони жами 16 тани ташкил этади. Лойиҳа Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан «UzAuto» ва Турин университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, фаолияти йўлга қўйилган 16 та мобиль МТТга автобуслар «UzAuto» томонидан топширилган. Ҳозирда «Isuzu»дан ташқари Хитойнинг «Yutong» русумли автобусида ҳам шундай боғча ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Aввалроқ Шофирконда қиймати салкам 4 миллиард сўм бўлган боғча ва Учкўприкда қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллард сўм бўлган хусусий боғча ҳамда Бухоро туманида қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқ бўлган боғча очилгани маълум қилинган.

Янгиликлар