Жомбойда «Ҳоким стипендияси»ни ташкил этиш таклиф қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Жомбой туман Кенгашининг XV сессияси бўлиб ўтди.
Buy Xanax 2Mg Overnight Shipping

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жомбой туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сессияда «Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасига таклифлари тўғрисидаги масала кўриб чиқилган.

Таъкидланишича, сессия давомида туман мактабгача таълим бўлими мудири нутқи давомида лойиҳанинг 3-а бандига қўшимча равишда Миллий ўқув дастурлари халқаро хорижий мактаблар ўқув тизимига мос тарзда ишлаб чиқилиши, ўқув режаси ўқувчиларни мустақил дарс қилишга ундовчи тизимга йўналтирилиши зарурлигини таъкидлаган. Шунингдек, таълимда эришилаётган натижаси бўйича ўқитувчиларни рағбатлантириш ёки жарима белгилаш тизимини яратиш таклифи киритилган.
Buy Valium Diazepam 10Mg

Шунингдек, иқтидорли ўқувчилар учун «Аълочилар жамғармаси», «Ҳоким стипендияси» каби рағбатлантирувчи механизмлар таъсис этиш, туман иқтидорли ва истеъдодли ёшларидан иборат «Жомбой олтин фонди»ни яратиш каби таклифлар депутатлар томонидан муҳокама этилган.

Бундан аввал Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Жомбой туман Кенгаши ўн тўртинчи, Оқдарё туман Кенгаши ўн олтинчи, Булунғур туман Кенгашининг ўн бешинчи ҳамда Пастдарғом туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар