Тошкентда ЗИЛ юк машинаси автобус билан тўқнашиб кетди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида ЗИЛ юк машинаси автобус билан тўқнашди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса 29-сентябрь куни соат 21:20 ларда Яшнобод тумани Жарқурғон кўчасида содир бўлган. Хусусан, «Зил» русумли юк автомашинаси ва «Yutong» русумли автобус ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.